Россияда ўзбек муҳожири чўкаётган болани қутқарди, ўзи денгизга ғарқ бўлди HD

13.07.2017
11 июл куни Россиянинг Новороссийск шаҳрида сувга чўкиб кетган 21 яшар Ўзбекистон ватандоши жасади топилди. Тергов қўмитасида ўзбек муҳожири денгиз тўлқинлари тортиб кетган 12 яшар болани қутқариб қолгани, аммо ўзи сувдан чиқа олмаганини билдиришди. Фалокат 2017 йилнинг 10 июлида Краснодар вилояти Новороссийск шаҳридаги чўмилиш учун тақиқланган Сужук бурни яқинида содир бўлди. Ўзбекистонлик муҳожир ўлими юзасидан терговни олиб бораётган Новороссийск шаҳар Тергов Қўмитаси катта терговчиси Дмитрий Кириченко Озодликка ҳодиса тафсилотларини сўзлаб берди. У 1996 ва 1997 йилда туғилган икки ўзбекистонлик қурувчи 12 ёшли бола ҳамроҳлигида бурун бўйлаб қумлоқ саёзликдан уша ерда жойлашган оролчага ўтмоқчи бўлганини гапиради:

Похожие видео

Показать еще