Салаф солиҳ манҳажига эргашишлик ҳукми

12.03.2013
Шайх Солиҳ ибн Фавзон ал-Фавзон ҳафизаҳуллоҳ Салаф солиҳ манҳажига эргашишлик ҳукми Савол: Ақида, ибодат ва Аллоҳнинг йўлига даъват қилишликда салаф солиҳ манҳажига эргашишлик ҳукми нима? Суннатми ёки вожибми? Жавоб: (Ҳар бир) кишига ақида, амал ҳамда дин ва дунё ишларининг барчасида аҳли сунна вал жамоага эргашишлиги вожибдир. Бу мусулмоннинг гарданидаги вожиб. Аллоҳ жалла ва аъла шундай деди: «Муҳожир ва ансорларнинг биринчи пешқадамлари ва уларга чиройли амаллар билан эргашган зотлар - Аллоҳ улардан рози бўлди ва улар ҳам Ундан рози бўлдилар» (Тавба: 100). Уларга эргашишлик мусулмоннинг зиммасидаги вожибдир. У киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: «Яқинда ушбу уммат етмиш уч фирқага бўлиниб кетади. Биттасидан ташқари барчаси дўзахдадир». (Саҳобалар): «Ким у эй Росулуллоҳ» - дедилар. У киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): «Бугунги кунда мен ва саҳобаларим бўлган йўлнинг (айни) мислидек йўлда бўлганлар» - дедилар. Бу Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қилган васиятларидир. Манба: http://www.alfawzan.af.org.sa/node/14230

Похожие видео

Показать еще