Ўзбекистон ҳукумати муслималарга зулм қилмоқда HD
Ўзбекистон ҳукумати муслималарга зулм қилмоқда Тошкентда ва Тошкент вилоятида 29 нафар аёл "Ҳизб-ут Таҳрир" диний экстремистик ташкилотига аъзоликда гумонланиб қўлга олинган. Ўзбекистон Ички ишлар вазирлигининг маълум қилишича, улар устидан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 159 ва 244-2 -моддалари билан жиноят иши қўзғатилган. Вазирликка кўра, 10 сентябрь куни, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралари Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур, Учтепа, Олмазор, Сергели ва Яккасарой туманлари, шунингдек, Тошкент вилоятининг Зангиота, Тошкент ва Қибрай туманларида "29 нафар "Ҳизб-ут Таҳрир"экстремистик ташкилотининг "Аёллар қаноти" жамоаси аъзоларини жиноий фаолиятига чек қўйишга қаратилган" рейд ўтказган. Маълумки, 15-сентябрда Душанбеда Шанҳай Ҳамкорлик Ташкилоти ва КХШТга аъзо давлатлар раҳбарлари учрашди. Ҳар вақт шундай учрашувлар олдидан мусулмонларга зулм янада кучаяди. Чунки улар бир-бирларига террорга қарши курашда ҳисоб берадилар. Уларнинг наздидаги террорчилар эса, аслида мана шундай ожиза аёллар ва қариялардир. Минглаб аҳолини ҳибсга олган Каримов ўлимидан кейин Мирзиёев ўз репутациясини ошириш учун қамалганларни озод қилган эди. Лекин, бу ишлар Россиянинг эътиборини тортган кўринади, шу сабаб ўзбек ҳукумати ҳам шоша-пиша унинг кўрсатмасини бажаришга киришиб кетди. Кетма-кет қамашлар авж олар экан, ўзбек ҳукумати қай даражада мустақил суверен давлат эканини яна бир бор исботламоқда. Чунки саловолдидан бундай ишлар қилишини бугунги ҳукумат фойдасига эмаслигини яхши билишади. Лекин ноилож Россия нуфузи остидаги давлат унга тобъе бўлишга махкумдир.