"Пахтакор" стадионида ўйин пайти чироқ ўчгани тергов қилинмоқда
Халқаро спорт шарҳловчиларининг мутоибасига сабаб бўлган Ўзбекистон-Иордания терма жамоалари учрашуви пайтида Пахтакор стадионида чироқ ўчиб қолгани билан боғлиқ ҳодиса Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тарафидан тафтиш қилинмоқда. Футбол бўйича 2014 йил Бразилияда бўладиган жаҳон чемпионати Осиë қитъаси плей-офф босқичи жавоб учрашувида Ўзбекистон миллий терма жамоаси Пахтакор стадионида Иордания терма жамоаси билан ўйнаëтган пайтда чироқ ўчиб қолганини Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги махсус гуруҳи тафтиш қилмоқда. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлигидаги Озодлик манбаси билдирди. Манбанинг айтишича¸ чироқ ўчганлиги ҳодисаси юзасидан Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси мулозимлари ҳам баëннома тузишган. - Ҳозир бу инцидент энг юқори даражада тафтиш қилинмоқда¸- деди Фавқуллода вазиятлар вазирлигидаги Озодлик манбаси. Ўйиннинг асосий вақти 1-1 дурранг натижа билан яукнланганидан кейин берилган қўшимча вақтда Пахтакор марказий стадионида чироқ ўчиб қолгани сабаблари аниқланмоқда¸ дейди суҳбатдош. 10 сентябр кунги ўйинда футбол майдонини ёритиб турувчи прожекторлар 15 дақиқа давомида ўчиқ қолди. Футбол мухлисларига кўра¸ бу ҳолат стадионнинг халқаро даражадаги мусобақага техник жиҳатдан тайëр эмаслигига мисол бўлди. Ўйиннинг қўшимча белгиланган вақтида Пахтакор марказий стадионида чироқ ўчиб қолиши ўйинчиларнинг дам олишига шароит яратган бўлса ҳам¸ бу ҳолат стадиондагилар орасида руҳий саросима яратгани айтилмоқда. Футбол ишқибозларига кўра¸ чироқ ўчишидан олдин 100 минут майдонда ўйнаб чарчаган ўйинчилар учун свет кетиб қолиши дам олиб¸кучни тиклаш учун имкон бўлган.