Ўзбекистон раҳбари сўнгги 18 йил ичида илк бор Туркияга расмий сафар қилмоқда HD
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 25 октябрь куни Туркияга икки кунлик давлат ташрифини бошлади. Бу Ўзбекистон давлат раҳбарининг сўнгги 18 йилда Туркияга илк сафаридир. Ўзбекистоннинг аввалги президенти Ислом Каримовнинг вафоти ортидан Анқара ва Тошкент ўртасида борди-келдиларнинг жонлангани кузатилмоқда. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон таклифига биноан 25 октябрь куни расмий сафар билан Анқарага келди. Ўзбекистон президенти матбуот хизматининг хабар қилишича, Анқара шаҳрида бўлиб ўтган олий даражадаги музокаралар чоғида Ўзбекистон ва Туркия ўртасида сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, транспорт-коммуникация ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни кенгайтириш, глобал ҳамда минтақавий таҳдид ва хатарларга қарши биргаликда курашиш масалалари муҳокама қилинади, халқаро муаммолар юзасидан фикр алмашилди.
Похожие видео
Показать еще