‘Шавкат Мирзиёев Ислом Каримовдек тоталитар эмас’: Ўзбекистон-Туркия алоқаларининг истиқболига назар

01.05.2018
"Туркия Ўзбекистонни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга тайёр". Бу ҳақда Туркия Президенти Ражаб Таййип Эрдоған Ўзбекистонга давлат ташрифи чоғида баён қилган. Эрдоғаннинг айтишича, Ўзбекистон янги президенти Шавкат Мирзиёевнинг ўтган йил Туркияга қилган илк давлат ташрифининг ўзидаёқ ўзаро алоқалари стратегик шериклик даражасига кўтарилган. "Тошкентдаги музокаралари чоғида эса, Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги стратегик ҳамкорлик асосларини янада мустаҳкамлашга қаратилган қадамлар қўйилган". Икки давлат президентлари Туркия ва Ўзбекистон орасида Олий даражадаги стратегик ҳамкорлик кенгашига асос солишган. Ўзбекистон ва туркиялик ишбилармонларнинг президентлар иштирокида пойтахт Тошкентда бўлиб ўтган бизнес-форумида эса, 3 миллиард долларлик инвестиция лойиҳалари бўйича битимлар имзоланган. Ўзаро алоқалар Бу - Туркия президентининг 18 йил деганда Ўзбекистонга амалга оширган илк давлат ташрифи бўлган. Марҳум Президенти Ислом Каримов бошқаруви даврида бу икки қардош давлат ўртасидаги алоқалар силлиқ бўлмаган. Каримов Ўзбекистоннинг Туркиядан бошпана топган ягона, нисбатан демократик кечган сайловлардаги рақиби Муҳаммад Солиҳни топшириш талаби ва орзусидан воз кечмаган. Таҳлилчилар наздида, айниқса, айни шу омил юзасидан Ислом Каримов даврида мисли кўрилмаган муносабатлар Ўзбекистонда янги президент - Шавкат Мирзиёев қудратга келиши ортидан кечган қисқа вақтнинг ўзида жиддий ўзгаришларга юз тутган. Бир неча ойнинг ўзида Шавкат Мирзиёев Туркияга давлат ташрифини амалга оширишга улгурган. Бу - Ўзбекистон давлат раҳбарининг сўнгги 15 йил ичида Туркияга қилган илк сафари бўлган. Йилларки, гўёки "адоват"да бўлиб келган томонлар бор-йўғи бир ярим йилнинг ўзида ўзаро алоқаларини яхшилашда бу каби "ютуқлар"га эришишган. Тошкентда эса, президент Мирзиёев Ражаб Таййип Эрдоғанга "Ота юртингиз - Ўзбекистоннинг эшиклари сизлар каби яқин қардошларимиз учун доимо очиқ", дея баён қилган. Туркиядан собиқ ҳукумат мулозими Аҳад Андижонийнинг Би-би-си Ўзбек Хизмати билан суҳбатида айтишича, "ўзининг бир йиллик кузатувлари Шавкат Мирзиёев тоталитар тузум масаласини ортга ташлаб, мамлакатини иқтисодий, сиёсий ва ижтимоий жиҳатдан демократия сари элтиш йўлида қадамлар ташлаётгани"ни кўрсатади:

Похожие видео