«Янги Ўзбекистон» мажмуаси ва Мустақиллик монументининг очилиш маросими бўлиб ўтмоқда HD

31.08.2021
2021 йил 31 август куни истиқлолимизнинг ўттиз йиллигига бағишлаб бунёд этилган “Янги Ўзбекистон” боғи ва Мустақиллик монументининг тантанали очилиш маросими бўлди. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев нутқ сўзлади. - Бугун барчамиз, кўпмиллатли бутун халқимиз жонажон Ватанимиз мустақиллигининг ўттиз йиллик қутлуғ байрамининг қувончи ва шукуҳи билан яшамоқдамиз. Азал-азалдан обод шаҳар ва қишлоқлар, боғу роғлар, бетакрор маданий обидалар бунёдкори сифатида шуҳрат қозонган меҳнаткаш ва олижаноб халқимиз пандемия ва глобал иқтисодий инқироз таъсирига қарамасдан, ушбу тарихий санани муносиб меҳнат зафарлари, улкан ютуқ ва ғалабалар билан кутиб олмоқда, - деди давлатимиз раҳбари. Ушбу боққа жорий йил 1 май куни илк кўчатлар экилган эди. Тарихчи олимлар, ижодкор зиёлилар, нуронийлар ва ёшлар билан маслаҳатлашиб, “Янги Ўзбекистон” мажмуасининг ғоявий ва меъморий ечимларига алоҳида эътибор қаратилди. Агар юқоридан назар ташланса, боғнинг шакли улкан дарахтнинг бешта шохига ўхшайди. Бу Ҳаракатлар стратегиясининг бешта устувор йўналишини рамзий маънода ифода этади.

Похожие видео

Показать еще