Милиция ходимлари Қуръонга қўл қўйиб пора олмасликка қасамёд қилди HD

10.12.2018
Ўтган ҳафта давомида Тошкент вилоят, Юқоричирчиқ туманида ички ишлар ходимлари Қуръонга қўл қўйиб, пора олмасликка ва тамагирлик қилмасликка қасамёд қилдилар. Ижтимоий тармоқларда айни туман Ички ишлар идорасида қасамёд маросими акс этган сурат тарқалди. Ўтган ойдан буён Ўзбекистон бўйлаб фермерлару шифокорлар, солиқчию божхоначиларнинг оммавий қасамёд маросимлари бўлиб ўтмоқда. Айни тадбирлар, Ўзбекистон ички ишлар вазирлиги мулозимининг Озодликка маълум қилишича, Ўзбекистон президентининг 2017 йил 2 февралдаги "Коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги қонуннинг қоидаларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорини ҳаётга тадбиқ этиш мақсадида ишлаб чиқилган коррупцияга қарши курашиш бўйича давлат дастури рамкасида ўтказилмоқда. Имом иштирокидаги қасамёд Жазоланишидан қўрқиб исми сир қолишини сўраган Юқоричирчиқ ИИБ ходимининг Озодликка айтишича, "ИИБ шахсий таркиби иштирокида ҳафта давомида уч маротаба хизмат интизоми бузилишига, порахўрлик ва тамагирликга йўл қўймаслик бўйича йиғилиш" ўтказилган. Ички ишлар ходими қасамёд маросимлари туман имом- хатиби иштирокида бўлиб ўтганини билдирди: "Қасамёд маросимлари Юқорчирчиқ имом-хатиби иштирокида бўлиб ўтди. Шахсий таркибдаги ҳар бир ходим Қуръоннинг ўзбек тилидаги нусхасига қўлини қўйиб, порахўрлик ва тамагирлик қилмасликқа қасам ичди," - деди у. Бироқ, Юқоричирчиқ ИИБ навбатчиси маросим тўғрисида маълумот олиш учун "бошлиқларга боғланиш зарур"лигини айтди. Юқорчирчиқ туман имоми айни маросим юзасидан маълумот беришни истамади. Ўзбекистон Ички ишлар академияси ўқитувчиларидан бирининг Озодликка айтишича, ички ишлар ходимларининг қўлини Қуръонга қўйиб қасам ичиши "юқоридан берилган буйруқ эмас, балки туман ички ишлар раҳбарларининг ўзларидан чиққан ташаббус бўлиши мумкин". "Профилактика инспектоhларининг оммавий қасамёд келтириши шу йил бошидан буён бўлаяпти. Лекин, Қуръонга қўл қўйиб қасам ичилсин, деган топшириқ вазирликдан бўлгани йўқ," - деди академия ўқитувчиларидан бири.

Похожие видео