Самарқандда 15 ёшли ўсмир ниқоб тақмагани учун ППХ ходимлари томонидан мажбуран олиб кетилди! HD
Ижтимоий тармоқларда «Самарқандда ИИБ ходимлари маскасиз юрган 15 ёшли болани олиб кетишмоқчи бўлди, акасини ва атрофдаги одамларни тушунтиришига қарамасдан, милиция 15 ёшли болани олиб кетти ва шу воқеани тасвирга олаётган аёлни телефонига уришди» номли видеолавҳа тарқалди. Вилоят ИИБ мазкур ҳолатни ўрганиб, у бўйича изоҳ берди. Қайд этилишича, воқеа 13 октябрь куни соат тахминан 13:00 ларда Самарқанд шаҳрининг Гагарин кўчасида содир бўлган. «Ушбу йўналишда хизмат олиб бораётган ППХ ходимлари кўчада тиббий ҳимоя ниқобини тақмай ҳаракатланиб келаётган 16 ёшли А. ва унинг акасини тўхтатиб, карантин қоидалари бекор бўлмаганлиги, тиббий ҳимоя ниқобини тақиб юриш лозимлигини тушунтириб, уларни ИИБ биносига таклиф қилишганда, улар ИИО ходимларининг қонуний талабларига қаршилик қилишган», — дейилади баёнотда. Вилоят ИИБ ходимнинг жараённи тасвирга олаётган фуқарога ташланишини фуқаронинг қўл телефонини ППХ ходими юзига яқин олиб келганига боғлаб, ходим камерани туртиб юборганини иддао қилди. Қайд этилишича, фуқаролар ИИБ биносига олиб келиниб, улар билан карантин қоидаларига риоя қилиш юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилиб, уйига жавоб берилган. Шунингдек, ҳолатдаги ППХ ходимлари билан яна бир-бор фуқаролар билан мулоқот жараёнларида одоб-аҳлоқ қоидаларига қатъий риоя қилишлари юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилган.
Похожие видео
Показать еще