MXX 500 ming AQSh dollarini Qirg‘izistonga olib o‘tmoqchi bo‘lganlarni qo‘lga oldi

12.12.2017
Наманган вилояти Миллий хавфсизлик хизмати бошқармаси ва вилоят ИИБ ходимлари ҳамкорлигида бир гуруҳ шахслар томонидан ноқонуний валютани олиб чиқиб кетаётган жиноятчилар қўлга олинди. Давлат чегараси орқали 469 минг доллар ва 4,1 миллион рубл миқдоридаги маблағни ноқонуний тарзда олиб Қирғизистонга олиб ўтаётгани аниқланган икки фуқаро 500 минг доллардан кўпроқ миқдордаги маблағни ўзида ноқонуний сақлагани ва чегарадан олиб ўтишга уриниш қилгани учун қонун олдида жавоб беради. 53 ёшли Ҳамрохўжа Умрзоқов бошқарувида бўлган Damas автомашинаси ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ходимлари томонидан тўхтатиб белгиланган тартибда кўздан кечирилганда, 20 ёшли Ислом Қамбаров деган маҳаллий фуқаро ҳам автомашинада бўлган ва пу пуллар унга тегишли эканлиги аниқланган. Наманган вилояти Миллий хавфсизлик хизмати томонидан ушбу ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 182-моддаси биноан жиноий иш қўзғатди. Жиноятчилар албатта қонун олдида жавоб беришади ва улар ўз қилмишлари учун 8 йилгача озодликдан маҳрум қилинишлари ҳам мумкин.

Похожие видео

Показать еще