Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган байрам концерт дастури HD

15.01.2021
Мамлакатимизда Қуролли Кучларимиз ташкил этилганининг 29 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни кенг нишонланмоқда. “Халқлар дўстлиги” саройида бўлиб ўтган тадбирда сенаторлар, депутатлар, ҳукумат аъзолари, аскар ва сержантлар, офицер ва генераллар, Қуролли Кучларимиз фахрийлари, ота-оналар, мамлакатимизда аккредитациядан ўтган дипломатик корпус ҳамда халқаро ташкилотлар ходимлари ва кенг жамоатчилик вакиллари қатнашди. Тантанали тадбир аввалида “Халқлар дўстлиги” майдонида Қуролли Кучларимизнинг замонавий қурол ва ҳарбий техника намуналари, мудофаа саноати корхоналари томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар кўргазмаси ва байрам сайли ташкил этилди. Муҳташам майдон янада ўзгача кўрк ва салобат касб этган. Бу ерга келганлар юз-кўзида байрамона шукуҳ, бугунги тинч-осуда кунларга шукроналик туйғулари балқийди. Майдон марказида 65 метр юксакликки тикилган Ватанимиз байроғи мағрур ҳилпирайди. Унга боққан нигоҳларда завқ, ғурур-ифтихор порлайди. Миллий туғимизнинг мовий, оқ, яшил ранглари, қизил чизиқлари зарра булутсиз, беғубор осмонда янада тиниқ, янада ёрқин намоён бўлади. Унга боқиб, ажиб бир ҳаловат туясиз, тинчлик, осудаликнинг нақадар буюк неъмат эканлигини теран ҳис қиласиз. Мана шу мусаффо осмон, осуда ҳаёт учун борлиғингизни бағишлашга рози бўласиз. Сайилда Президентимиз томонидан илгари сурилаётган “Армия ва халқ — бир тану бир жондир”, деган улуғвор ғоя қанчалик халқчил ҳамда ёшлар таълим-тарбиясида ниҳоятда самарали эканлиги яна бир бор ўз ифодасини топди. Майдонда ҳарбий техникалар, қурол-аслаҳаларнинг кўргазмага қўйилгани, ҳарбий палаткалар тикилиб, уларнинг ичида ҳарбий кийим-кечаклар, буюмлар намойиш этилгани юртдошларимиз, айниқса, ёшларнинг аскарлар ҳаётини тасаввур этишига, Ватанни ҳимоя қилиш катта шараф, айни пайтда ғоят масъулиятли вазифа эканини чуқур тушунишига имкон яратди. Автоматларни қўлига олиб кўраётган, танкларга, зирҳли ҳарбий автомобилларга, офицерларнинг эгнидаги либосга, бош кийимига, елкасидаги юлдузларга катта қизиқиш ва иштиёқ билан боқаётган болакайлар қалбида эл-юртга муҳаббат, унинг посбони бўлишдек шонли касбга меҳр уйғонган бўлса, не ажаб... Ҳарбий оркестр садолари тантанали тадбир бошланганидан дарак беради. Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси янграйди. Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 29 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан байрам табригини мудофаа вазири Баҳодир Қурбонов ўқиб эшиттирди. Табрикда таъкидланганидек, мамлакатимиз мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш ва Қуролли Кучларимизни ривожлантириш учун кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Ўтган қисқа даврда янги Мудофаа доктринаси қабул қилинди, ҳарбий тузилмаларнинг таркиби ва вазифалари чуқур қайта кўриб чиқилди, қўшинларни бошқариш тизими такомиллаштирилди, миллий армиямизни замонавий қурол-яроғ ва техника воситалари билан таъминлаш бўйича ўта муҳим лойиҳалар амалга оширилди. Тарихимизда биринчи марта ўз моҳиятига кўра ноёб т

Похожие видео