“Келес мунаввар оқшомлари”: халқ қалбидаги қайноқ оқшом HD

26.05.2021
“Янги Ўзбекистон ёшлари бирлашайлик” фестивали доирасида ўтказилаётган “Келес мунаввар оқшомлари” тадбирларининг битирув кечасига бағишланган концерт дастури чин маънода Келес ҳалқини уйғота олди. Концерт дастурининг навбатдаги кунида Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова, ёшларнинг севимли хонандаси Равшан Собиров ва афсонавий “Сетора” гуруҳи томонидан ижро этилган ретро ва севимли қўшиқлар томошабинлар қалбини янада ларзага солди. Айниқса, битирувчи ёшлар мадҳиясига айланган “Хайр мактабим” таронаси ҳамда ўзбек эстрадаси примадоннаси ижросидаги “Ҳеч кимга бермаймиз сени, Ўзбекистон” қўшиғи ёшу-қарини жўрликда куйлашга ундади. Шунингдек, тадбир давомида ташкилотчилар томонидан концерт дастурига ташриф буюрган томошабинлар иштирокида анъанавий тарзда ўтказилаётган лоторея ўйинининг омадли ютуқ эгалари аниқланди. Тадбирдан лавҳалар ушбу видеороликда.

Похожие видео

Показать еще