Хотин-қизлар байрамига бағишланган катта концерт дастури HD
Ўзбекистон Президентининг жорий йил 4 мартдаги фармонига мувофиқ бир гуруҳ фаол хотин-қизлар юксак унвон, орден ва медаллар билан мукофотланган эди. 3 мартдаги Президент қарорига биноан эса йигирма саккиз нафар қиз Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирланди. Президент Шавкат Мирзиёев байрам тадбирида ана шу юксак мукофотларни тантанали равишда топширди. - Биз ҳар бир аёл тимсолида, аввало буюк зот – Она сиймосини кўрамиз. Шу боис “Аввало онангизга, онангизга ва яна бир бор онангизга яхшилик қилинг”, деган муборак ҳадисни доимо ёдга оламиз. Унга амал қилиб, мўътабар оналаримиз, қадрли опа-сингилларимиз, дилбар қизларимизга эътибор ва ғамхўрлик кўрсатишни инсоний бурчимиз, деб биламиз. Алишер Навоий бобомиз айтганларидек, Сизларнинг олдингиздаги бу қарзимиз ҳаққини минг хазина билан ҳам адо этиб бўлмайди. Биз яхши тушунамиз – хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари таъминланган жамиятда, албатта тинчлик, адолат, эркинлик ва фаровонлик бўлади. Аёл бахтли бўлса, оила ва жамият ҳам бахтли бўлади. Барчамиз – Президентдан бошлаб, энг қуйи бўғиндаги раҳбар ва мутасаддилар ана шу муҳим мезонга амал қилиб ишлашимиз зарур, - деди Шавкат Мирзиёев. Шунингдек, жойларда оналик ва болаликни ҳимоя қилиш, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш бўйича намунали фаолият олиб бораётган 297 нафар хотин-қизга “Мўътабар аёл” нишонлари берилди. Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлардан ташриф буюрган хотин-қизлар, турли вазирлик ва идоралар ходимлари файзли дастурхон атрофида байрамни нишонлади. Тадбирда чет эллик дипломат аёллар, халқаро ташкилотлар ваколатхоналари вакиллари ҳам иштирок этди. Байрам катта концерт дастури билан давом этди.
Похожие видео
Показать еще