“Тошкент судлари бу йил эр-хотинларни ажратмайди” HD

22.11.2016
Озодлик манбаларига кўра¸ шу кунларда пойтахт судлари эр-хотинларни ажратиш ҳақида қарор чиқаришни деярли тўхтатган. Бу ҳолат Тошкент шаҳар ҳокими 13 октябрь куни ажрашишлар муаммосига бағишланган катта йиғин ўтказиб¸ "оилавий ажримларни камайтириш ўз устивор вазифаси" эканини таъкидлаганидан сўнг кузатилмоқда. Айни пайтда¸ “Тошкент” телеканали 4 декабрь кунги сайловлардан сўнг Тошкент шаҳар ҳокимининг “ажрашаëтган эр-хотинларнинг исм-фамилияларини” эфирга узатишни режаламоқда. “Боласи борга ажрим йўқ!” Тошкентлик Анварбекнинг кўпдан бирга яшамай қўйган хотини билан ажрашиш ҳақида судга ариза топширганига икки йил бўлган. - Икки йилдан бери судга қатнайман. Ҳар гал “ўйлаб кўриш ва ярашиш учун бирда 6 ойлик¸ яна бирида 3 ойлик муддат беришади. Нима эмиш¸ ўртада бола бор¸ шунинг учун ажрашишдан олдин яхшилаб ўйлаб кўриш керак экан. Биз ҳам обдон ўйлаганмиз¸ бўлмагандан кейин¸ судга борганмиз. Кечагинда суддаги танишим “бу йил ажрашишлар устидан назоратни янаям кучайтиришди¸ шунинг учун йил охиригача ҳеч кимга развод берилмайди”¸ деб айтди. Бу ички сир эмиш¸ дейди Озодлик билан суҳбатда Анварбек. Фуқаролик ишлари бўйича Тошкент шаҳар судининг Озодлик мухбири суҳбатлашган вакили¸ ажрашишларга оид бундай тақиқ мавжудлигини билвосита тасдиқлади.

Похожие видео

Показать еще