Учтепа ИИБ ходимлари: Ўтган йилдан қолган тўрт ойлик маошни ололмаяпмиз HD
Тошкент шаҳар Учтепа тумани ИИБ ходимлари 2018 йилда олишлари керак бўлган 4 ойлик маошни ҳалиям ололганлари йўқ. Бу ҳақда Озодликка Учтепа ИИБ ходимлари маълум қилди. Озодлик суҳбатлашган ИИБ раҳбариятидаги подполковник рутбасидаги зобит ҳам бу маълумотни тасдиқлади. Аммо Учтепа туман ИИБ бошлиғи ... ходимлар шу кунда ойликларини тўлиқ олаëтганини билдирди. Порталга ҳам ёзишди, аммо Озодлик суҳбатлашган подполковник рутбасидаги зобит сўзларига кўра, 2018 йилнинг август¸ сентябрь¸ октябрь ва ноябрь ойлари учун маошлар ҳалиям тўлангани йўқ. - Бу йил учун ойлик тўланаяпти. Лекин ходимлар ўтган йилги тўрт ойлик иш ҳақини ололмаяпти. Порталга ҳам ëзишди¸ аммо самара чиқмади¸ - дейди зобит. Унга кўра¸ Учтепа ИИБнинг Фукароларни мувофиқлаштириш бошқармаси ва Муниципал патрул-пост хизматидаги жами 24 ходимга тегишли ойлик берилмаган. Муниципал патрул-пост хизматида ишлайдиган ходим Озодликка моддий шароити оғирлиги, давлат ундан 7 миллион сўм қарз эканлигини билдирди: - Шундай қудратли давлат мендай камбағал милиционердан қарз бўлиб ўтирибди. Ўтган ойликларни бериш тўғрисида гап бошланса, ана берилади мана берилади деб, 7 ойдан бери чўзиб юришибти. Лекин ойликдан ҳамон дарак йўқ. Ходимлар ойлик масаласи бўйича тегишли жойларга мурожаат қилишди, аммо фойдаси бўлмади. Бутун бошли отряд ходимлари 4 ойлик маошларини ололмаса, бу нима деган гап? - дея зорланди ИИБ ходими. Озодлик суҳбатлашган Учтепа туман ИИБ раҳбари¸ ходимларнинг 25 июнь куни ойлик олганини билдирди.