ИИБ ҳибсхонасида қийнаб ўлдирилган эркакнинг оиласи қаровсиз қолди HD
2020 йил январида Чироқчи туман ИИБ ходимлари томонидан қийнаб ўлдирилган 32 яшар Юсуф Абдураҳмоновнинг аёли ва уч нафар норасида фарзанди боқувчисиз қолган. Юсуф Абдураҳмонов мол ўғрилигида гумон қилиниб, ҳибсга олиниши ортидан ИИБ ҳибсхонасидаги қийноқлар натижасида вафот этган эди. Ўтган йил сентябрида Чироқчи ИИБнинг қийноқ қўллашда айбдор деб топилган икки ходими қарийб 9 йилга қамалган. Ўзбекистонда қийноқ қурбонларига товон тўлаш механизми мавжуд эмас. Абдураҳмоновнинг аёли Гўзал Абдиева фарзандларининг шароити ва келажагидан ҳавотирда эканлигини айтмоқда.