ИИБ ходимлари Алижонни қийнаб ўлдирди HD
Андижонлик 44 яшар Алижон Абдукаримов Ички ишлар ходимлари тарафидан уриб ўлдирилди. Алижоннинг ортида хомиладор хотини ва уч фарзанди қолди. Абдукаримовни уриб ўлдирган уч нафар ИИБ ходими қамоққа олинди. Прокуратура махбуснинг ўлимидан таассуф билдирди. Бундан олдин ИИБ матбуот котиби ўзбек тергов изоляторида махбуснинг ўлиши табиий хол деган эди. Бу табиий хол эмас жиноят. Жиноят бўлганида ҳам ўзбек миллатига қарши қаратилган мудҳиш жиноят. Ўзбекистон ИИБ ходимларига тўхта, махбусни ўлдирма деб баралла айтмоқ замони аллақачон келди.