Андижон туғруқхонаси фарроши 4-сон шаҳар ИИБ ходимлари калтаклаганини айтмоқда

13.06.2019
Андижон шаҳар 2-сон туғруқхонаси фарроши 33 яшар Одинахон Эргашева 9 июнь куни Ички ишлар ходимлари уни телефон ўғирлаганликда гумон қилиб, Андижон шаҳар 4-сонли ИИБга олиб бориб калтаклашгани, мажбурлаб ароқ ичиришганини иддао қилди. "Битта касалнинг телефони йўқолиб қолди. Менинг сменимда йўқолган. Ўша куни топилибди ҳам. Мени уриб қийнашганидан кейин". Эргашева ўз интервьюсида 6 июнь куни уни Андижон шаҳар 4-сонли ИИБ, қидирув бўлими хонасига олиб кириб, қидирув бўлими бошлиқлари назорати остида калтаклашганини билдиради. "Кўкартирмайдиган жой қилиб уриш. Кўкартиришма буни. Ичини тўкиш. деб роса ўргатиб турди иккитаси. Қолган уч киши эса мени урди". Эргашева шунингдек ИИБ ходимлари унинг оғзига мажбурлаб, ароқ қуйишганини айтади. Мени бўйнимни бундай қилишиб аччиқ нарса қуйишди. "Нима бу?" дедим, "ароқ" дейишди, бурнимни бекитиб туриб, ичасан дейишди" Андижон вилоят ИИБ 9 июнь куни воқеа юзасидан тарқатган хабарида, чиндан ҳам йўқолган телефоннинг бемор ётган хонадан топилганини эътироф этди. Бироқ, ИИБ Одина Эргашевани Ички ишлар ходимларига ташланиб безорилик қилганликда айбламоқда. Одина Эргашева калтаклардан кейин тез-тез хушидан кетаётганини. шифохонадаги ҳамкасблари эса уни тиббий кўрикдан ўтказишга ҳам рози бўлишмаётганидан шикоят қилмоқда. "Элтуз" 12 июнь куни кун давомида Эргашева билан боғланишга уринди, бироқ унинг телефони алоқадан узилганича қолди.

Похожие видео