Андижонлик йигит орган ходимларининг қийноғидан сўнг ўзини осгани иддао қилинди HD
Андижон шаҳрининг Бектош Раҳимов маҳалласида яшайдиган 33 яшар Бекзодбек Юнусов 10 май куни уйининг омборхонасида осилган ҳолда топилган. Марҳум яқинларининг иддао қилишича, Бекзодбек Юнусов 4 май куни тушдан кейин шаҳар ИИБ бўлими ходимлари томонидан ноқонуний дори сотишда гумонланиб ушлангандан сўнг қийноққа солиниб, ундан синглисининг ноқонуний дори савдоси билан шуғулланиши ҳақида кўрсатма олинган. 5 май куни соат 02.00да Бекзодбек Юнусов уйга қўйиб юборилган ва унинг танасида жароҳатлар борлигини айтган яқинлари сўзларига кўра, Бекзодбек бу ҳақда ҳеч нарса демаган ва у 5 май куни эрталаб омборхонага чиқиб ўзини осган. Бекзодбек Юнусовнинг осилган жасади орадан беш кун ўтганидан сўнг, 10 май куни топилган. Андижон шаҳар ИИБ Бекзодбек Юнусовнинг осилган ҳолда топилганини тасдиқлади.