Виртуал қабулхонага шикоятдан сўнг қийноқ қўллаган қамоқхона бошлиғи тергов қилинмоқда HD

28.10.2016
Сирдарë вилоятидаги 76 сон манзил-колония бошлиғи Дилмурод Маматқулов устидан маҳкумга қийноқ қўллагани борасида ички суриштирув бошланган. Бош вазир қабулхонасига шикоят ëзган маҳкум Андрей Хваннинг онаси Людмила Хван Озодлик билан суҳбатда ўғлининг мунтазам калтакланиб келганини айтди. Ўзбекистон Жазони Ижро этиш Бош Бошқармасидаги Озодлик манбасиниг айтишича¸ айни идора вакиллари Дилмурод Маматқуловга тушунтириш хати ëздиришган: - Ўзбекистон Бош вазири виртуал қабулхонасига қотиллик боис 20 йилга ҳукм қилиниб¸ жазо ўтаëтган Андрей Хваннинг онаси Людмила Хван тарафидан шикоят келиб тушди. Шикоятда Андрей Хван калтаклаб қовирғаси синдирилгани айтилган. Бу шикоят ГУИНга юборилда ва махсус комиссия 72 колония бошлиғи Маматқулов устидан суриштирув бошланди¸ дейди манба. Озодлик мухбири Сирдарë вилоятидаги 76 сон манзил-колония бошлиғи Дилмурод Маматқуловнимнг яқинларидан бири билан гаплашди. Исми айтилишини истамаган суҳбатдош Дилмурод Маматқулов “Емаган сомсаси учун пул тўлаëтганини” иддао қилди: - Маматқулов яқинда начальник бўлди. Андрей собиқ начальник Салоҳиддин Абдулҳакимов даврида калтакланди. Ҳозир у УВД га ишга ўтиб кетди. Маматқулов ГУОН инспекторларига бу ҳақда тушунтириш хати ëзиб берди. Калтаклашда иштирок этган қамоқхона нозири Жамшид Абдусаатов устидан ҳам текширув бор, - дейди суҳбатдош.

Похожие видео