Аъзам Фармонов Жаслиқ қамоқхонасидан хат чиқарди HD

27.05.2015
Жаслиқ қамоқхонасида 2006 йилдан бери жазо муддатини ўтаётган ҳуқуқ фаоли Аъзам Фармоновнинг жазо муддати муассаса тартибини бузганлик айблови асосида Қўнғирот туман суди томонидан 5 йилу 26 кунга узайтирилгани ҳақида хабар қилинганидан сўнг, Озодликка Аъзам Фармоновга мансублиги айтилаётган хат келиб тушди. БМТ Бош котиби номига ёзилган ушбу мактубни таҳрирсиз чоп этмоқдамиз. Жаноб Бош Котиб! Мен Формонов Азамжон Турғунович 1978 йил туғилганман. 2001 йилдан Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти Сирдарё вилояти бўлими раисиман. Менга 2006 йилнинг 2 май куни қамоққа олиш Ўзбекистон Республикаси ЖКни 165-моддаси билан жиноят иши очди ва 2006 йилни июн ойида Янгиер шаҳар суди томонидан 9 йилга озодликдан маҳрум этилдим. Суд давомида менинг барча қонуний талабларим судга қадар барча тергов харакатлари ноқонуний бўлиб ўтди. Суд залида ўз ҳуқуқларимни талаб этишим, очиқчасига суд залида менинг иштирокимсиз бўлиб бутунлай ноқонуний турзда ўтди. 2006 йилнинг 17 июл куни 71 сонли манзил колонияси яъни Жаслиқ қамоқхонасига олиб келишди. Бу ерда мени шафқатсиз руҳий ва жисмоний қийноқлар остида кутиб олишди. Бу шафқатсиз руҳий ва жисмоний қийноқлар муассаса бошлиғи ёрдамчилари ва уларни қўл остидаги ходимлар томонидан амалга оширилди. Мени 35 кун давомида карантин ҳолатида ушлаб тинимсиз руҳий ва жисмоний қийноқлар билан ушлашди. Карантиндан чиқгач бир неча бор изоляторга (интизомий бўлинмага) ташлаб менга шафқатсиз жисмоний ва руҳий қийноқ ўтказишди. Бир неча бор инсонпарварлик акти амнистиядан маҳрум этиб доимий равишда менга нисбатан руҳий ва жисмоний қийноқлар остида ушлаб келмоқда. Аъзам Фармонов мактубининг асл нусҳаси фотокопияси. Аъзам Фармонов мактубининг асл нусҳаси фотокопияси. Жаслиқ қамоқхонасида маҳкумларнинг умуман мурожаат ҳуқуқлари йўқ. Ариза шикоят ва бошқа барча ҳуқуқларини очиқчасига паймол қилишмоқда. Муассаса ички кун тартиби фақат маҳкумларга руҳий ва жисмоний қийноқлар қўллаш учун муассаса маъмурияти томонидан бир томонлама жорий этилган.

Похожие видео