Ҳуқуқ фаоли Аъзам Фармоновнинг жазо муддати узайтирилди HD
Жаслиқ қамоқхонасида 2006 йилдан бери жазо муддатини ўтаётган ҳуқуқ фаоли Аъзам Фармоновнинг жазо муддати муассаса тартибини бузганлик айблови асосида Қўнғирот туман суди томонидан 5 йилу 26 кунга узайтирилгани ҳақида Озодлик радиосига унинг яқинлари маълум қилди. Бироқ расмийлар бу хабарни изоҳлашдан бош тортди. Қорақалпоғистон Республикаси Қўнғирот тумани жиноят ишлари бўйича суди томонидан Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг Жазони ижро этиш Бош бошқармаси тизимидаги 64/71-сонли колония (Қорақалпоғистон Республикаси Жаслиқ посёлкаси)да жазо муддатини ўтаётган ҳуқуқ фаоли Аъзам Фармоновнинг жазо муддати 5 йилу 26 кунга узайтирилди. Бу ҳақда “Озодлик”ка ҳуқуқ фаолининг рафиқаси Озода Ёқубова маълум қилди. Озода Ёқубовага кўра, Қўнғирот туманида ўтган суд масжисининг санаси аниқ эмас. Унга турмуш ўртоғининг судлангани ва 5 йилу 26 кунга жазо муддати узайтирилгани ҳақидаги хабарни Аъзам Фармоновнинг илтимоси билан у билан бирга Нукусдаги Қорақалпоғистон Ички ишлар вазирлиги тергов изоляторида бирга ўтирган ва озод қилинган одам етказган. “Эрим билан тергов изоляторида бирга ўтириб, сўнгра озодликка чиққан Хўжайли туманида яшовчи бир фуқаро менга қўнғироқ қилди. У Аъзам акамнинг илтимоси билан қўнғироқ қилаётгани ва у кишини Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 221-моддаси билан “раскрутка” қилишганини айтди. Суд негадир Қўнғирот туманида бўлиб ўтибди. Жуда ҳам ҳайратдаман, ахир 5 йилдан узоқ муддатга ҳам раскрутка қилиш мумкинми?” дейди Озода Ёқубова Озодлик мухбири билан суҳбатда.
Похожие видео
Показать еще