Қирғизистондан ўғирланиб, Ўзбекистонда 6 йилга кесилган фаол 12 йилда қамоқдан чиқди HD

23.02.2018
21 февралда жазони ўташ муассасасидан озодликка чиқарилган 67 яшар андижонлик Исроилжон Холдоров, Ўзбекистон маъмурларига кўра, “2006 йил июнь ойида ўз ихтиёри билан келиб, ўзини вилоят хавфсизлик хизмати қўлига топширган”. Лекин Андижон воқеаларидан кейин бошланган ҳукумат босимларидан қочиб, Ўзбекистонни тарк этишга мажбур бўлган ва Исроилжон Холдоров билан бирга Ўшда жон сақлаб турган яна бир фаолнинг айтишича, Холдоров бундан 12 йил муқаддам МХХ ходимлари томонидан Қирғизистондан ўғирлаб кетилган эди. “Бирлик” халқ ҳаракати фаоли, “Эрк” демократик партияси аъзоси, андижонлик Исроилжон Холдоров 21 февраль куни жазо ўташ муассасидан озод қилингани тўғрисида Озодликка собиқ маҳбус билан унинг уйида 22 февраль куни учрашган андижонлик ҳуқуқ фаоли Саиджаҳон Зайнобиддинов хабар қилди. Жазони ижро этиш Бош бошқармаси тизимидаги 64/68-сонли манзил колониядан озод этилган Холдоров 2006 йил ëзида Қирғизистоннинг Ўш шаҳрида қўлга олиниб, Ўзбекистон суди томонидан 2007 йилнинг бошида 6 йилга озодликдан маҳрум қилинган ва кейинчалик жазо муддати 3 марта узайтирилган.

Похожие видео