Ҳазорасплик икки йигит 2014 йилда ИИБ бўлимида қийноққа солинганини иддао қилмоқда HD

06.08.2019
Хоразм вилояти Ҳазорасп туманида яшовчи 24 ёшли Жасурбек Рустамов ва Жўрабек Султонов айни туман прокуратура ва ИИБ ходимларини 2014 йилда уларни “аёвсиз” қийноққа солганликда айблаб чиқди. Хоразмлик йигитларнинг иддао қилишича, бир гуруҳ прокуратура ва ИИБ ходимлари қотилликка иқрор бўлишга мажбурлаб, уларнинг қўл-оёқларини синдириб ташлаганлар. 2015 йил 26 январида Жиноят ишлари бўйича Хоразм вилояти суди Жасурбек Рустамов ва Жўрабек Султоновни 2014 йилнинг 27 июлидан 28 июлига ўтар кечаси Ҳазорасп тумани Питнак шаҳарчасида Аброр Худойбергановни ўлдирганликда айбдор деб топиб, 16 йилга озодликдан маҳрум этган. Жасурбек Рустамов ва Жўрабек Султонов 4,5 йил қамоқ муддатини ўтагач, тўла оқланиб озодликка чиққан. Хоразмлик йигитлар орадан салкам беш йил ўтиб уларни қотилликка иқрор бўлишга мажбурлаган ва қийноқларга солган ИИБ ходимларини жавобгарликка тортишни талаб қилмоқда. Аммо Ҳазорасп ИИБ уларнинг қийноққа тутилгани ҳақидаги иддаоларни рад этмоқда. Қотиллик Озодликка тақдим этилган Жиноят ишлари бўйича Хоразм вилояти судининг ҳал қилув қароридан аниқланишича, 2014 йилнинг 27 дан 28 июлга ўтар кечаси Питнак шаҳарчасининг “Жуманиёз бобо” фермер хўжалиги ҳудудида Аброр Худойберганов ўлдирилиб, ҳодиса жойига кўмиб кетилган. Бу жиноятни содир этганликда айбланиб, 1 августда Санжар Искандаров ва Барно Рўзибоева исмли шахслар қўлга олинади. Шу орада оёққа тургизилган ички ишлар ходимлари марҳумнинг маҳалладошларини бирма-бир сўроққа чақира бошлайди. Жасурбек Рустамов қўлга олинишидан бир кун ўтиб – 2014 йилнинг 11 август куни, ички ишлар бўлимига Жўрабек Султонов сўроққа олиб келинади.

Похожие видео

Показать еще