Қаршида тергов пайтида гумонланувчига тўқмоқ тиққан милиционерлар қамалди HD

07.11.2015
Қарши шаҳар милицияси бошлиғи муовини Акмал Қултоев ва ИИБ жиноят қидирув бўлимининг ўндан зиёд ходими, тергов пайтида гумонланувчига жиноятни бўйнига қўйиш учун, уни одам шаънини камситувчи ноинсоний усуллар билан қийноққа солганликда айбланиб, ҳибсга олинди. Ҳуқуқ-тартибот органлари расмийларига кўра, милиция ходимлари гумонланувчини калтаклаб, орқасига резина дубинка тиқишган. Ўзбекистон хавфсизлик идораларидаги Озодлик манбасининг айтишича, ҳозирда зўравон терговчилар ҳибсда сақланмоқда. Улар Ўзбекистон Жиноят кодексининг гумонланувчини асоссиз ҳибсда ушлаб туриш, қийноққа солиш, зўравонлик, шафқатсиз ёки инсон шаъни ва қадр-қимматини камситувчи бошқа тарздаги тазйиққа дучор этиш ҳамда ҳизмат лавозимини суиистеъмол қилиш каби жиноятларда айбланмоқда. - Улар ўғирлик бўйича ёш болани ушлаб, уни калтаклашган, орқасига, кечирсизу, резина дубинкани тиқишган. Эртаси куни шу бола қийноққа солган милиция ходимлари устидан судга арз қилган, қийноққа солинганини тасдиқловчи экспертиза хулосаларини ҳам тақдим этган, - деди Ўзбекистон хавфсизлик идораларидаги манба.

Похожие видео