Қамоқхона қоидасини "бузган" дис. ёзувчи "раск." қилинди HD
14 йиллик қамоқ жазоси тугаган 72 ёшли таниқли ëзувчи Мамадали Маҳмудов яна қамоқда қоладиган бўлди. Суд ҳукмига кўра, Ўзбекистон Жиноят кодексининг 221-моддаси ( "Жазони ижро этиш муассасаси маъмуриятининг қонуний талабларига бўйсунмаганлик") бўйича айбланган диссидент ёзувчининг қамоқдаги жазо муддати яна уч йилга чўздирилди. Мазкур ҳукм Тошкент вилоятидаги Ғазалкент туман суди томонидан 8 апрел куни чиқарилган. Бу ҳақда Озодликка хабар берган тошкентлик ҳуқуқ фаоли Дилором Исҳоқованинг айтишича, суд ёзувчининг яқинларидан сир тутилган ҳолда ўтказилган: - Суд бўладиган кун ҳақида унинг оиласига хабар беришган эмас. Кеча Ғазалкентга Мамадали аканинг хотини Гулсара опа билан бордик. Борсак кеча суд бўлиб 3 йил яна қўшиб беришибди. Сўнг тоштурмага қайтиб келдик. Гулсара опа эри билан икки соатлик учрашувга кириб чиқди. Унинг айтишича, Мамадали аканинг аҳволи жуда тушкун, бир ой олдин инфаркт ўтқизибди, ҳассага таяниб зўрға юрибди, қон босими жуда баланд экан,- дейди Дилором Исҳоқова.