Қайнона: қизимни ўласи қилиб калтаклаб, бошини мажақлаган эр жавобгарликка тортилмаяпти HD

26.07.2018
Хоразм вилояти Қўшкўпир туманининг Ғазавот қишлоғида яшовчи Қурбоной Собированинг иддао қилишича, унинг куёви Қадамбой Машарипов 15 июль куни қизи Соҳиба Мадаминовани ўласи қилиб калтаклаб, бош суягини синдириб ташлаган. Қайнонанинг иддао қилишича, куёв хотинини калтаклаганини бир сутка давомида яширишга ҳаракат қилган, лекин унинг аҳволи оғирлашгандан сўнг, касалхонага олиб боришга мажбур бўлган. Қурбоной Собирова милиция ходимлари бу иш юзасидан тергов-суриштирув иши олиб бормаётганини айтмоқда. Соҳиба Мадаминованинг қайнонаси эса, келини ўзини машинадан ташлаб юборганини иддао қиляпти. Ўзбекистон Бош прокуратураси матбуот хизмати бу ҳолат назоратга олинганини билдирди. Бош суяк бир неча жойидан синган Қўшкўпир туманининг Ғазавот қишлоғида яшайдиган 31 яшар Соҳиба Мадаминова бош суягининг бир неча жойидан синиши ва танасидаги бошқа бир қанча гематомалар билан 17 июль куни Урганч шаҳрининг шошилинч тиббий ёрдам касалхонасига ётқизилган.

Похожие видео