Ғойиб бўлган туркман доктори Қосимберди Гараев озодликка чиқди ва яқинларидан кечирим сўради HD
6 ноябрь Ашхобод вақти билан соат 23:00 лар атрофида Озодлик радиосининг Туркман хизмати бош муҳарририга ўзини Қосимберди Гараевнинг отаси Мақсат Гараев деб таништирган киши қўнғироқ қилди. Озодлик радиоси илгарироқ 24 яшар ашхободлик врач Қосимберди Гараев полиция бўлимига чақирилгандан сўнг йўқолиб қолгани ҳақида хабар берган эди. 21 октябрда Озодлик радиоси ҳуқуқ-тартибот идоралари шифокор ва қариндошларини унинг жинсий мойиллиги учун таҳқирлагани ва зўрлагани ҳақидаги хабарни чиқарганди. Озодлик туркман хизмати мухбири телефон орқали суҳбатда Гараев билан видеоалоқага чиқишни илтимос қилди. Озодлик ИМО мессенжери орқали суҳбатлашишга ва ҳақиқатан ҳам у Қосимберди Гараев эканига амин бўлди. Гараев видоеалоқа орқали илгари ҳеч қачон Озодлик радиоси билан боғланмагани, у ҳақда узатилган барча хабарлар ҳақиқатга тўғри келмаслигини иддао қилди. Ўзи Озодликка йўллаган қариндошларига видеомурожаати ҳақидаги саволга у бошқа мақсадда ёзилгани, Озодлик радиоси мухбирлари қўлига тушиб қолгани эса хато бўлганини айтди. Отаси Мақсат Гараев Озодлик билан суҳбатда эълон қилинган материалларнинг кўпчилиги ҳақиқатга тўғри келмаслигини айтди, бироқ айнан нимани рад этмоқчи эканига ойдинлик киритмади.