Uzbek Яна бир қўшиқчи қамоққа кириб чиқди HD

31.07.2013
Ўзбек қўшиқчиларининг турли жиноятларда айбланиб, қамоққа тушиши Ўзбекистон матбуот ëритмайдиган мавзулардан биридир. Шу жиҳатдан келиб чиқиб, Озодлик радиоси ўзбек шоу бизнеси вакилларининг панжара ортидаги тарихини ўрганди. Туркманистонга тўйга борган хоразмлик қўшиқчи Бунëд Саидови "виза режимини бузди", дея қўшни республикада ҳибсга олинди. Ўтган ҳафтада қўлга олинган қўшиқчи туркман қамоқхонасидан 900 доллар миқдорида пул тўлаб, озод бўлди. Унинг маъмури Озодликка билдиришича, Саидов Тошовуз вилоятининг Кўҳна Урганч шаҳридаги тўйга борган. Базмдан кейин Тошовуздаги "Орзу" меҳмонхонасига келиб тунаганида Туркманистон хавфсизлик ҳизматлари "назарига" тушган. Озодлик билан суҳбатда хонанданинг маъмури аслида қўшиқчининг виза қоидаларини бузмаганлигини айтди. Чегара бўйида яшовчи Бунëд Саидов паспортга илова қилинадиган имтиëзли виза асосида Туркманистонга ўтишга ҳақли бўлган. Шу тариқа, хоразмлик қўшиқчининг ҳақсизлик қурбони бўлгани айтилаëтган бир пайтда яна бир хоразмлик қўшиқчи Ўктам Аҳмедов порахўрлик ва кўпхотинликда айбланиб, панжара ортига ташланди. "Ўзбекнаво" эстрада бирлашмасининг Хоразм вилояти бўлими директори лавозимида ишлаган Ўктам Аҳмедов лицензия бериш эвазига санъаткорлардан бир милллион сўмдан уч миллион сўмгача пора талаб қилгани учун жиноий жавобгарликка тортилди.

Похожие видео

Показать еще