https://t.me/proartworld
Райҳон ва "PROART" тақдим этган шоу, жаҳон талабларига жавоб бера олди Бир йиллик саъй-ҳаракатлар билан тақдим этилган Райҳон Ғаниеванинг беш кунлик яккахон концерт дастури ўз ниҳоясига етди. Гапимиз бошида шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш жойизки, кўпгина мутаҳассисларнинг айтишича, санъаткорнинг 2018 йилдаги мазкур шоу дастури жаҳон талабларига жавоб бера оладиган даражада ўтди. Келинг, "PROART" компания ва Райҳон тақдим этган беш кунлик мўжизавий концерт дастури ҳақида бир бошдан сўзлаймиз. Мафтункор, жозибали, серғайрат - бир сўз билан айтганда эса Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Райҳон Ғаниева ўзининг 15 юбилей концерт дастурини 6 бўлимга бўлган ҳолда катта шоу дастур сифатида ташкил этган. Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш керакки, Райхон 18 йиллик давр муобайнида шоу бизнеснинг хақиқий эгасига айланганини исботлади! У 2 соат давомида маюс қўшиқлари билан меҳмонларни йиғлатган бўлса, шўх ва рақсинкор тароналари билан хаммага позитив кайфият улаша олди. Рақс хақида гап кетар экан, хонанданинг раққосалик бобида жуда махоратли эканига тан бермасдан иложи йўқ. У ўзиниг ўн бешинчи йилги концертида нафақат замонавий, балки миллий рақси билан ҳам лол қолдирди. Концерт давомидаги дуэтларга алоҳида тўхталиш лозим. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Равшан Намозов билан "Ёр -ёр" ва Зиёда Қобилова билан куйлаган халқ қўшиғи, мухлисларни олқишига сазовор бўлган бўлса, Ўзбекистон халқ артистилари Фаррух Зокиров ва Зулайҳо Бойхонова билан қилинган ҳамкорлик хаммани қоил қолдирди. Хонанданинг доимий ҳамкори Жаҳонгир Позилжонов билан куйганган дуэтлар папуриси хаммани рақсга чорлади. "PROART" компания томонидан ташкиллаштирилган декарация, чироқ ва овоз созламалари мароқли хордиқ чиқариш учун яна бир қулайлик, бўлди десак адашмаймиз. Райҳон ҳар бир чиқишида декарация билан уйғунлашиб ўз чиқишларини амалга оширди. Бир сўз билан айтганда, Райхоннинг 2018 йилги концерт дастури яна 15 йилга татигулик завқни ҳаммага улашди. "PROART" компанияси билан ҳамкорликда ишланган бу унутилмас беш кун ҳали узоқ вақт тилдан тушмаслиги аниқ! @rayhonshow2018 @rayhonganieva @proartcenter