"Муқобил Ўзбекистон" ҳукуматни йўқолганлар бўйича ҳисобот беришга чақирди HD

31.08.2015
Amnesty International ташкилотига кўра, ўз танқидчилари овозини ўчириш мақсадида дунёнинг барча минтақаларида ҳукуматлар томонидан “мажбурий ғойиб бўлиш” услуби қўлланилмоқда. Халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилотининг бундай баёноти 30 август – Йўқолганлар Халқаро Кунида янгради. Айни пайтда расмий Тошкентга мухолифатда бўлган "Муқобил Ўзбекистон" гуруҳи халқаро ҳамжамиятни йўқолганлар бўйича ҳисобот бериш талаби билан ўзбек ҳукуматига босим ўтказишга чақирди. БМТ Бош Ассамблеяси 2011 йилда 30 августни Зўрлик остида ва ғайриихтиёрий ғойиб бўлганлар куни дея эълон қилганди. Amnesty International ҳозирда ғойиб бўлган беш юздан зиёд ишни кўриб чиқаётганини билдирган. “Дунёнинг барча минтақаларидаги ҳукуматлар – Суриядан Мексикага, Шри Ланкадан Гамбияга қадар – юзлаб, балки минглаб одамларни махфий қамоқхоналарда сақлаётган бўлиши мумкин. Кўплаб мамлакатларда расмийлар ўз қариндошларини қидираётганларни таъқиб ва қўрқитишда давом этмоқда. Ҳақиқат учун кураш тўхтамаслиги керак,” дейди Amnesty International Бош Котиби Салил Шетти. Amnesty International манбаларига кўра, Сурияда 2011-2015 йиллар ичида 85 мингга яқин одам ғойиб бўлган.

Похожие видео