Тюменда ҳалокатга учраган автобусда тожикистонликлар бўлгани аниқланди HD
“Тюмень - Ханти-Мансийск” трассасида ағдарилган автобусда ўлган ва жароҳат олган 24 нафар йўловчи орасида ўзбеклар борлиги аниқланди. Полиция хабарига кўра, салонда бўлган яна 22 киши турли жароҳатлар билан маҳаллий шифохоналарга жўнатилди, уч киши ҳодиса жойида халок бўлди, улардан бири тожикистонлик ўзбекдир. Озодлик тингловчиларидан бири Россиянинг Тюмень вилоятидаги рейс автобуси ағдарилиши тўғрисида тўлиқроқ маълумот беришни сўраб WhatsApp тармоғи орқали мурожаат қилди. “Тюмень - Ханти-Мансийск йўлида автобус авария бўлиб, одамларнинг ҳаммаси ўлибди, деган гап чиқди. Ичида бизнинг ҳамқишлоқлар ва қўшни қишлоқдан бўлган йигитлар бор экан. Лекин аниқ маълумот йўқ. иложи бўлса шу авария ҳақида аниқроқ билиб берсангизлар”, деб ёзди ўзини Тожикистоннинг Ошоба жамоатидан эканинини билдирган мухлис. Озодлик 27 апрель куни содир бўлган автоҳалокатда бир аёл ва икки эркак ўлгани, улар қаторида тожикистонлик бир ўзбек ҳам борлигини аниқлади. - Автобусда ҳайдовчи билан бирга 24 киши бўлган. 3 киши ўлган, қолганлари турли жароҳатлар билан Горноправдинск шаҳар шифохонасига олиб келинган – улар врачлар назорати остида. Ҳодиса “Тюмень - Ханти-Мансийск” трассасининг 129 километрида кечаси соат 4:00 ларда Тюмень вилоятининг Уватский туманида содир бўлди, деди Озодлик сўровига Ханти-Мансийск автоном вилояти Фавқулодда вазиятлар вазирлиги расмийси Вадим Симоненко.
Похожие видео
Показать еще