Наманганда сомса тайёрлаш учун олиб кетилаётган 200 кг истеъмолга яроқсиз гўшт аниқланди HD

05.04.2021
Маълум қилинишича, 2021 йил 29 март куни Норин тумани ҳудудида Андижондан Наманганга «ВАЗ-2106»да олиб келинаётган истеъмолга яроқсиз, жами оғирлиги 200 килограмм гўшт маҳсулотлари аниқланди. Ушбу гўшт маҳсулотлари келиб чиқиши номаълум бўлган ҳайвон ички органлари ва туёқларидан иборат бўлган. Ҳужжатларсиз олиб кетилаётган гўшт маҳсулотлари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларида шубҳа уйғотиб, текшириб кўриш учун Наманган вилояти Ҳайвонлар касалликлари, ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги бўлимига олиб борилган. Бактериологик текширувда гўшт маҳсулотининг истеъмолга яроқсиз эканлиги аниқланган. Суриштирув жараёнида ушбу гўшт маҳсулотлари сомса тайёрлаш учун олиб кетилаётгани аниқланган. Айни пайтда ҳолат юзасидан тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Бундан аввал Қашқадарёда истеъмолга яроқсиз 800 кг гўштни машина салони ва юкхонасида олиб кетаётган шахслар аниқлангани, Фарғонада мушук гўштини сотганлар ушлангани тўғрисидаги хабарлар рад этилгани ҳамда Навоийда санитария қоидаларини бузган ҳолда 15 бош қўй гўштини Тошкентга олиб келаётган Cobalt ҳайдовчиси жаримага тортилгани ҳақида хабар қилинганди.

Похожие видео