Тожикистонда арабча исмлар ва яқин қариндошларнинг оила қуриши ман қилинади HD

15.01.2016
Тожикистон парламенти қуйи палатаси депутатлари арабча ва “хорижий” исмлар¸ шунингдек ака-ука ва опа-сингилларнинг қуда бўлишини ман қилувчи қонун лойиҳасини қабул қилишди. 13 январь куни Тожикистоннинг оила ва фуқаролик ҳолатлари ҳужжатларини қайд этиш қонунларига киритиш таклиф қилинган ўзгаришлар юзасидан депутатлар овоз беришидан олдин сўзга чиққан Адлия вазири Рустам Шоҳмурод “хорижий” исмлар тожик жамиятини бўлаётганини айтди. Тожикистонда ҳозир ота-оналар орасида болаларига арабча¸ хусусан¸ анъанавий исломий исм бериш кенг тарқалган. Таклиф қилинаётган ўзгаришлар айнан шу ҳол билан курашишни кўзламоқда. Бу ўзгаришларнинг парламент олий палатасида ҳам маъқулланиши ҳамда президент Имомали Раҳмон томонидан имзоланиши кутилмоқда. Президент дунёвийликни тарғиб қилиш ҳамда ўз назарида хорижий бўлган ёки мамлакат тинчлигига таҳдид солувчи қараш ва удумларга барҳам бериш учун чора кўриб келади. Тожикистонда қачонлардир Сумайя, Ойша, Осия каби исломдаги таниқли шахслар исмларидан олинган номлар деярли умуман бўлмаган. Аммо кейинги йилларда қизларга бундай исм бериш оммалашиб бормоқда. Ўғил болаларга эса Муҳаммад, Юсуф, Абубакир исмларини бериш кенг тарқалди.

Похожие видео

Показать еще