Петербургдаги терактда гумонланаётган уч ўзбекка айблов эълон қилинди, яна бири қидирувда HD

15.05.2017
Санкт-Петербург метросидаги портлашга алоқадорликда гумонланиб ҳибсга олинганлардан уч нафарига расман террорчилик амали ва портловчи моддани ноқонуний ташиш айбловлари қўйилди. Бу ҳақда Россия Тергов қўмитаси пресс-релизида билдирилди. Қўмита хабарида таъкидланишича, Петербургдаги портлашларга алоқадорликда гумонланиб жаъми 10 киши ҳибсга олинган ва қолганларга ҳам яқин келажакда расмий айбловлар қўйилади. ФСБ эса яна бир қирғизистонлик йигитни портлашга алоқадорликда гумонлаб, федерал қидирувга берди. Петербургда 3 апрель куни юз берган портлашда 16 киши, жумладан худкуш ҳужумчи экани айтилган Акбаржон Жалилов ҳалок бўлганди.​ Бу ҳақда хабар қилаётган Россия Тергов Қўмитаси матбуот-хабарига кўра, жиноий иш юзасидан жами 10 киши текширувдан ўтказилмоқда. - Улардан учтаси – Баҳром Эргашев, Иброҳимжон Эрматов ва Муҳаммадюсуф Мирзаалимовларга Россия Федерацияси Жиноят Кодексининг 205 моддаси 3 қисми “б” банди ва 222.1 моддаси 2 қисми асосида айблов эълон қилинди. Қолган гумонланувчиларга ҳам яқин орада айблов эълон қилинади, дея тасдиқлади Озодликка Россия Тергов Қўмитаси расмий вакиласи Светлана Петренко.

Похожие видео