Истанбулда ғойиб бўлган Абдували Ғуломовни ким ўғирлади? HD

08.07.2014
2011 йилда ўз ҳаëтига туғилган таҳдид ортидан Ўзбекистонни тарк этиб¸ аввалига Дубайда яшаб¸ 2013 йил ноябрида Истанбулга келган 39 яшар Ғуломов 24 май куппа-кундуз куни ўзбекистонлик таниши билан ушрашишга кетганидан бери бедарак йўқолган. На турк полицияси ва на унинг яқинларида Ўзбекистон томонидан қидирувга берилган бу йигитнинг қаерга ғойиб бўлганига оид тайинли маълумот йўқ. Тушликка кетиб¸ дом-дараксиз йўқолди 4 июль куни Абдували Ғуломовни қидиришда ëрдам сўраб мурожаат қилган яқинлари¸ унинг 24 май куни тушга яқин Истанбулдаги Оқ марказ савдо марказига ўзбекистонлик танишлари билан кўришиш учун¸ қайтмаганини билдирдилар. Ўтган йил охирида Араб амирликларининг нарху навоси ва об-ҳавоси менга тўғри келмади¸ деган сабаб билан Истанбулда ўринлашган Абдували Ғуломов¸ Озодлик суҳбатлашган яқинлари таъкидича¸ бу ўзбеклар билан Туркияда доимий яшаш ҳужжатини олиш масаласида гаплашмоқчи бўлган.

Похожие видео

Показать еще