ЖАРҚЎРҒОНДА БОСҚИНЧИЛИК СОДИР БЎЛГАН. БОШ РОЛЛАРДА ИИБ ХОДИМЛАРИ – EFFECT.UZ HD

22.01.2021
Сурхондарё вилояти Жарқўрғон тумани Истиқлол махалласи Тутпитовник кўчаси 25—уйда яшовчи Раъно Шайманова Effect.uz таҳририятига мурожаат йўллади. Айтилишича: бизнинг хонадонимига 2020 йил 26 — март куни тахминан соат 20:30 чамасида Жарқўрғон тумани ИИБ бошлиғи Баҳром Хидиров, ўринбосари Шаҳобиддин Азимбердиев Профилака инспектори Жамол Жўраев ва яна бир нафар фуқаролик кийимида бўлган шахс дарвозани пачоқлаб, уйга ҳеч бир сабабсиз бостириб кириб еелиб, хаттоки ким эканлигини таништирмади. Улар билан бирга кириб келган акам Норбек Шайманов ва унинг турмуш уртоғи Саломат Бердалиеваларга “келишганимиздек 0,08 яьни 8 сотих ерни қайси йул билан бўлса ҳам олиб бераман” деб айтди Профилактика инспектори Жамол Жўраев. Акам Умрзоқ Шаймановни ҳар хил сўзлар билан ҳакорат қилиб унга тармашиб кетди. Мен Раъно Шайманова ва бошқа акамни, синглимни ҳамда опаларимни ноҳақликдан бир неча маратоба маъмурий жавобгарликка ва жиноий жавобгарликга тортиргани учун Samsung J3 телефоним Жарқўрғон тумани ИИБ бошлиғининг ўринбосари Шаҳобиддин Азимбердиев олиб куйди. Шаҳобиддин акага телефоним беринг деган вақтимда Жамол Жўраев менга тармашиб кетиб, чап юзимга қўли билан муштлаб урди. Умрзоқ Шайманов акамни Жарқўрғон тумани ИИБ ходимлари Нормумин Абдумўминов, Жамол Жўраев, Шаҳобиддин Азимбердиев, Мамаражаб Тошев ва яна 8 нафар ИИБ ходимлари дўппосди. Синглим Зебинисо Шаймановани Профилактика инспектори Жамол Жўраев буйнидан буғиб, кукрак қисмига урди. Онам Қизларбиби Шаймановани кўзи “кўк” бир ИИБ ходими бўғиб, чап оёғига тепиб урди. ИИБ ходими бўғишидан олдин, Жарқўрғон туман ИИБ бошлиғи Баҳром Хидиров эса онамни кўкрак қисмидан итариб юборди, 69 ёшли қарияни ҳеч бир сабабсиз хақорат қилди. Жарқўрғон тумани ИИБ бошлиғи Баҳром Хидиров синглимнинг бош қисмига бир неча маратоба қўллари билан урди. Жарқўрғон туман ИИБ бошлиғи ва Жарқўрғон туман ИИБ ходимларидан 8 нафари тортиб акам Холиёр Шаймановни ётқизиб, майкасини бошига ўраб, бир неча маратоба муштлаб урди. Мен, синглим, акам ва онам Жарқўрғон тумани суд тиббиёт эспертизасидан ўтганимизда, экспертиза бошлиғи Шерзод Қурбонов бизларнинг экспертизага берган тушунтиришларимизга қулоқ солмасдан, ўзи билганидек, экспертиза хулосасини ёзиб берди. Effect.uz ахборот агентлигининг телеграмдаги саҳифасига обуна бўлинг? https://t.me/effectuz Эслатма: EFFECT.UZ видео остига қолдирилаётган ҳар бир фикр учун жавобгар эмас. Интернет фойдаланувчиси ўз қолдирган изоҳи учун ўзи жавобгар бўлади. Илтимос, ҳурматли томошабинлар ҳақоратли сўзларни талқин этманг! Официальный сайт: http://www.effect.uz/ Instagram http://instagram.com/effectuzbek Telegram https://telegram.me/effectuz Facebook https://www.facebook.com/effectuz/ Twitter https://twitter.com/Effectuzb ВКонтакте https://vk.com/effectuz Одноклассники https://ok.ru/group/55599312601190

Похожие видео