ЭЛЁР ТОЖИБОЕВ ФАРҒОНАДАН СУРХОНДАРЁГА ОЛИБ КЕТИЛДИ. EFFECTUZ HD

08.04.2021
Бугун, 8 апрель куни Effect.uz мухбири Элёр Тожибоев Фарғонадаги яшаш уйидан Сурхондарё вилояти Денов тумани ИИБ ходимлари томонидан олиб чиқиб кетилди. Аввалроқ, Элёр Тожибоевнинг коронавирусга чалингани тўғрисида хабар берилган эди. Аммо шунга қарамасдан, ИИБ ходимлари Э.Тожибоевни олиб кетиш чораларини амалга оширган. “Коронавирусга чалингани тўғрисида маълумотнома ва шифокор йўриқномасини кўрсатдик, аммо улар “бизга фарқи йўқ” деган иддао билан уни олиб кетишди. Ҳолат 1 соатча аввал содир бўлди”, дейди Элёр Тожибоевнинг адвокати. Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг январь ойида Effect.uz’нинг Youtube’даги каналида жиноят ишлари бўйича Термиз тумани судида содир бўлган жанжалли видео жойланган бўлиб, ушбу видео ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари томонидан кескин эътирозларга сабаб бўлди. Видеода судья О.Бегимқуловнинг ҳатти-ҳаракатларидан норози бўлиб, гапираётган бир қанча фуқароларни кўриш мумкин. Ушбу ҳолатга Effect.uz мухбирлари ҳам аралашган. Бироқ Kun.uz сайтида ёритилган хабарда талқин қилинганидек, судяни пора олишда айблашмаган. Буларнинг барчаси адоват ва туҳматдан бошқа нарса эмас. Effect.uz ахборот агентлигининг телеграмдаги саҳифасига обуна бўлинг? https://t.me/effectuz Эслатма: EFFECT.UZ видео остига қолдирилаётган ҳар бир фикр учун жавобгар эмас. Интернет фойдаланувчиси ўз қолдирган изоҳи учун ўзи жавобгар бўлади. Илтимос, ҳурматли томошабинлар ҳақоратли сўзларни талқин этманг! Официальный сайт: http://www.effect.uz/ Instagram http://instagram.com/effectuzbek Telegram https://telegram.me/effectuz Facebook https://www.facebook.com/effectuz/ Twitter https://twitter.com/Effectuzb ВКонтакте https://vk.com/effectuz Одноклассники https://ok.ru/group/55599312601190

Похожие видео