Олтинкўллик тужжор: Мени ИИБ ходимлари калтаклаб, ҳушёрхонага ташлади
Андижон вилоятининг Олтинкўл тумани турғуни 40 яшар Сайдулло Сўфиев ИИБнинг икки ходими 16 июнь куни қўлини қайириб, машинага босиб, ҳушёрхонага олиб боришгани, у ерда 3-4 соат сақлаб, саҳарга яқин қўйиб юборишгани ҳақида “Элтуз”га шикоят қилди. Сўфиевнинг айтишича, воқеа у йўл бўйида салқин ичимликлар билан савдо қилаётган пайтда рўй берган. ИИБ ходимлари унинг ҳужжатсиз, ноқонуний савдо билан шуғулланаётганига эътироз билдиришган.