Ойликсиз ишлаëтган Фарғона милициясига янги раҳбар тайинланди HD

17.09.2015
16 сентябрь куни Фарғонага борган Ўзбекистон Ички ишлар вазири Адҳам Аҳмадбоев анчадан бери бўш турган вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғи лавозимига янги амалдор тайинлади. Айни пайтда¸ ички ишлар тизимининг вазир кўзидан панага ташланган оддий ходимлари Озодликка икки ойдан бери ойликсиз ишлаëтганлари хусусида шикоят қилди. Фарғонага "меҳмон" келди “Салом Озодлик. Бугун 16 сентябрь куни Фарғонада меҳмон тадбири ўтказилаяпти. Бир неча ойлардан буëн Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг ҳайҳотдек хонаси вакант бўлиб бўшаб қолган эди. Собиқ ИИБ бошлиғи вазифасини бажарган Мирали Соттиевнинг қинғир ишларидан кейин бўшаб қолган бу лавозимга мана бугун янги раҳбар тайинланадиган бўлди. Вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниев бугун эрталаб Ички ишлар вазири¸ генерал-лейтенант Аҳмадбоев Адҳам Акрамовични кутиб олди. Ҳозирда вазир Аҳмадбоев янги ИИБ раҳбарини тайинлашга ҳозирлик кўриш билан овора; бу ëқда ходимларни кичик бошлиқлар ҳайдаш билан овора. Бугун развод ҳам вазир келиши туфайли тонг саҳар 5 да бўлиб ўтди. Сабаби¸ ўзимизнинг вазиримиз майда-чуйда ходимларни кўрмаслиги керак экан. Вазир ўз милициясидан қўрқсая¸ ëки милиция ходимларининг уст-бошлари хароблигини кўриб дарғазаб бўлармикан? Ëки икки ойдан бери ҳувиллаб ëтган пластик картасига ойлик маоши тушмаганини билиб қолса “хурсанд” бўлиб кетишидан қўрққан порахўр бошлиқларимиз ташвишдамикинлар? Фарғона вилояти ИИБ бошлиғи лавозимига ҳар галгидек тошкентлик раҳбар тайинланади¸ эски ҳаммом¸ эски тос - ҳеч нарса ўзгармайди. На бир ойлик маошимиз вақтида олинади ва на ишда тартиб-қоида бор. Бугун Қўриқлаш хизмати ходимлари тонг саҳар 4 да йиғиб олинди¸ тезроқ разводни ўтказиб¸ тезроқ постларга юборишди. Уларга вазир машинасига умуман қарамаслик шарти қўйилди. Ана сизга тартиб¸ ўз ички ишлар вазиримиз милицияни кўргани кўзи бўлмаса¸ офарин!” деб ëзди Озодликка фарғоналик милиция зобитларидан бири. "Соттию кетти"¸ Султонов келди Фарғона Ички ишлар бошқармасининг хавфсизлик нуқтаи назаридан шахси сир қолишини сўраган ходими йўллаган бу тафсилотлар кун давомида ўз расмий тасдиғини топди. Озодликнинг Фарғона ҳокимлигидаги манбаси¸ бугун эрталаб Ички ишлар вазири Аҳмадбоевнинг вилоят ИИБ янги раҳбарини тайинлаб¸ Андижонга ўтиб кетганини билдирди.

Похожие видео