PRESS KLUB 07.09.2018: NODAVLAT NOTIJORAT TASHKILOTLAR HD

25.09.2018
«Нодавлат нотижорат ташкилотлар: манзилли грантлар, ижтимоий ҳимоя ва инновацион ёндашув» 7 сентябрь МТРК Медиа-маркази биносида Халқаро Пресс-клубнинг Фукаролик жамиятини ривожлантириш буйича маслахат кенгаши биринчи йигилишига бағишланган сессия бўлиб ўтди. Ўтказилган навбатдаги йиғилишнинг асосий мақсади – фуқаролик жамияти институтлари ривожланиши реал холатини, уларнинг кундалик фаолиятида юзага келаётган муаммоларни очиқ муҳокама қилиш ҳамда Фуқаролик жамиятини ривожлантириш бўйича маслаҳат кенгаши олдида фаолиятнинг бошланғич босқичида турган устувор вазифаларни кўриб чиқишга қаратилди. Шу ўринда қайд этиш жоизки, фуқаролик жамияти институтларига уларнинг халқаро ҳамкорлигини ривожлантиришда, илғор халқаро тажрибани ўрганишда ва ушбу тажрибани Ўзбекистон шароитида жорий этишда кўмаклашиш ҳам мазкур кенгашнинг вазифасига киритилган. Маслаҳат кенгашининг бугунги йиғилишида: -Фуқаролик жамиятини ривожлантиришнинг миллий моделини ҳамда унинг асосида ўрта ва узоқ муддатли истиқболга мўлжалланган стратегик йўналишлар борасидаги ахборот ва холатни яхшилаш бўйича таклифлар: -Илмий ва экспертлар гуруҳлари иштирокида фуқаролик жамиятини ривожлантириш соҳасида фундаментал ва амалий тадқиқотларни ташкил этиш борасидаги тавсиялар: -Фуқаролик жамияти ривожланишини, фуқаролик жамияти институтларининг давлат органлари билан ҳамкорлиги даражасини, шунингдек, уларнинг мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга қўшаётган ҳиссасини баҳоловчи кўрсаткичлар борасидаги танқидий таҳлиллар. - Фуқаролик жамияти институтлари фаолиятининг ташкилий-ҳуқуқий ва иқтисодий асосларини такомиллаштириш масалалари бўйича таклифлар ишлаб чиқишни ташкил этиш бўйича тайёрланган реал холатлар бўйича ахборотлар. -Ижтимоий шериклик ва жамоатчилик назоратини амалга ошириш самарадорлигини юксалтириш, фуқаролик жамияти институтларининг жамоат бошқарувидаги иштирокини кенгайтириш учун қулай шароитлар яратиш борасидаги таклифлар. - Фуқаролик жамиятини ривожлантиришда уларнинг ташкилий салоҳиятини янада мустаҳкамлаш бўйича ахборотлар тингланди. Дарҳақиқат, сўнгги йилларда нодавлат нотижорат ташкилотлар ва турли фуқаролик жамияти институтлари сонининг ортишига доир барқарор тенденция кузатилмоқда. Адлия вазирлигининг маълумотларига кўра, 2018 йилнинг 1 июль ҳолатига кўра адлия органларида 9478 нодавлат нотижорат ташкилоти ва уларнинг алоҳида бўлинмалари давлат рўйхатидан ўтган. Энг кўп ННТ Тошкент шаҳри (808), Фарғона (802), Самарқанд (745), Андижон (701) вилоятларида рўйхатдан ўтказилган. «Неправительственные некоммерческие организации: адресные гранты, социальная защита и инновационный подход» 7 сентября в здании Медиа-центра НТРК состоялось заседание Международного Пресс-клуба, посвященное первому заседанию Консультативного совета по развитию гражданского общества при Президенте Республики Узбекистан Основной целью проведенного заседания является открытое обсуждение реального состояния развития институтов гражданского общества, проблем, возникающих в их ежедневной деятельно

Похожие видео

Показать еще