Ўзбекистон, Тошкент: Мирзиёев Хрушчев изидан бормоқда, яна Каримов даврига қайтилмоқдами?

26.11.2018
Айрим Ғарб нашрларида сайланишидан йил ўтмай, янги президенти Хитойнинг ислоҳотчи лидери Дэн Сяопинга қиёслаган Ўзбекистонда фермерлар ортидан, шифокорлар ҳам оммавий қасамёдга келтирилганига оид хабарлар олинмоқда. Маҳаллий кузатувчиларнинг бирдек эътироф этишларича, бунақаси мамлакат мустақиллиги тарихида кузатилмаган.Ҳозирча ҳар икки оммавий қасамёд ҳодисасига мамлакат президенти ва ҳукуматининг расмий муносабати маълум эмас. Аммо, айниқса, фермерлар билан ҳодиса ижтимоий мулоқот тармоқларини том маънода жунбушга келтирган Ўзбекистон билан боғлиқ яна бир ғайриодатий ҳодисага айланган. Ўзбекистонлик аксарият интернет фойдаланувчилари томонидан, "Биз қаёққа қараб кетаяпмиз?", деган саволларни пайдо қилган.Шундай экан, буларнинг барчаси нималарга далолат қилади? Би-би-си Ўзбек Хизмати худди ана шундай савол билан Лондонда истиқомат қилаётган жамиятшунос Алишер Илҳомовга мурожаат қилди. Кўринг, қулоқ тутинг ва сиз ҳам ўз фикрингизни билдиринг. Сизнингча, бу оммавий қасамёдлар нима дегани? Мустақил Ўзбекистон тарихида бу каби тренд нимани англатади? Фикрларингиз учун аввалдан раҳмат, азизлар.

Похожие видео

Показать еще