Ўзбекистон: қачон аёл ҳоким бўлади?
Ўзбекистон мустақиллиги тарихида бирорта ҳам аёл вилоят ҳокими ё-да элчи бўлмаган. Аёл вазир ва парламент аъзоларининг сони эса, ҳатто, қирқ йиллик урушлар ичида бўлган Афғонистондагидан кўра кам. Президент Шавкат Мирзиёев мавжуд вазиятни ўзгартира оладими? Афғонистонда хотин-қизларнинг атиги 10 фоиздан ортиқроғи саводхон бўлса, Ўзбекистонда бу кўрсаткич деярли 100 фоизни ташкил қилади. Афғонистонда беш вазир, етти элчи, вилоят ва туман ҳокими бўлган аёллар бор, парламентдаги ўринларнинг камида 27 фоизи хотин-қизлар эгаллаши лозимлиги конституцияда мустаҳкамланган. Хўш, Ўзбекистон тарихида илк бор қабул қилинган гендер тенглик тўғрисида қонун ушбу вазиятни ўзгартирадими? Гендер тенглик қонуни ўзбек аёлларининг ҳаётида нималарни ўзгартиради? Би-би-си Ўзбек хизматининг навбатдаги жонли дастури ушбу мавзуга бағишланган. Дастуримизни тўғридан-тўғри томоша қилинг, ўз фикр-мулоҳазаларингизни билдиринг.
Похожие видео
Показать еще