“ҲАММА ЖОЙ ЁНАДИ ЛЕКИН...” – МАНСАБ ЧЕГАРАСИНИ ҲАТЛАБ ЎТГАН ЯНГИЙЎЛДАГИ РАҲБАР АЁЛ – EFFECT.UZ HD
Янгийўл тумани ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи Турғуной Якубова республикада мазкур соҳада фаолият кўрсатаётган ягона аёл раҳбар ҳисобланади. Аммо у ўзига топширилган мансабнинг чегарасидан ҳаддан ташқари узоқлашиб кетган. Якубова ҳали 30 ёшга ҳам тўлмаган, кучли ва шижоатли аёл, бироқ бу дегани қўл остидаги ходимларга паст назарда қарасин дегани эмас. Унинг қўл остида фаолият кўрсатаётган оддий ходимлар у ҳақда салбий фикрда. Effect.uz ахборот агентлиги туман ободонлаштириш бошқармаси ходимларининг мурожаатига кўра, Янгийўлга боришди ва уларнинг фикрлари билан қизиқишди. 30 дақиқадан ортиқ репортажда айнан бошқарманинг ички тизимига оид муаммолар кўтарилган. Ходимларга кўра уларнинг бошлиғи ҳаддан зиёд жаҳлдор ва одамни одам ўрнида кўрмайди. Уларга худди қул каби муносабатда бўлади, бу ҳам етмаганидек ишхонада ўзининг ойлик маоши билан базўр бир оилани тебратаётган оддий ходимлардан турли баҳоналар орқали пуллар ҳам йиғилади. Масалан, ушбу бошқармадаги касб эгалари гўрков, ғассол ва кўча тозалайдиган Ўзбекистон фуқаролари ҳисобланади. Биз улар билан суҳбат қуришга муваффақ бўлдик, бироқ иккинчи томон интернетга бирор бир маълумот чиқадиган бўлса, “ҳамма жойни ёндириш”ини айтди. Ўйланиб қолдик, нима, Турғуной Якубова ободонлаштириш бошқармасидаги раҳбарликдан ташқари, ёнғин ўчириш хизматида ҳам ишлаганми? Савол: тез орада қаерлар ёниши мумкин, биз олдиндан тайёргарлик чораларини кўрган бўлар эдик... Репортажнинг тўлиқ қисмини бугун кечки соат 19:00 да Effect.uz ахборот агентлигининг Youtube’даги каналида томоша қилишингиз мумкин. Официальный сайт: http://www.effect.uz/ Instagram http://instagram.com/effectuzbek Telegram https://telegram.me/effectuz Facebook https://www.facebook.com/effectuz/ Twitter https://twitter.com/Effectuzb ВКонтакте https://vk.com/effectuz Одноклассники https://ok.ru/group/55599312601190