Ўзбекистон бош вазири Душанбега Мирзиёевнинг сафарини уюштириш учун кетмоқда HD

09.01.2018
Жорий ҳафтада Душанбега сафар қилаётган Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов Тожикистон расмийлари билан иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш ва чегара масалаларини муҳокама қилиши режалаштирилган. Бу ҳақда Озодликка Тожикистон ҳукуматидаги манба маълум қилди. Тожикистон президенти матбуот котиби Абдуфаттоҳ Шарифзоданинг Озодлик радиоси тожик хизматига билдиришича, Абдулла Арипов Тожикистонда 10-11 январь кунлари бўлади. Унга кўра, Абдулла Арипов Тожикистон президенти ва Бош вазири билан учрашиб, икки давлат орасида савдо ва иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш, давлатлараро чегарадаги баҳсли ҳудудларни муҳокама қилиши кўзда тутилган. Шунингдек, Ўзбекистон Бош вазирининг Тожикистонга сафари жараёнида Президент Шавкат Мирзиёевнинг Душанбега расмий ташрифи муҳокима қилинади.

Похожие видео

Показать еще