Автосаноат учун масъул Бош вазир ўринбосарининг ишдан четлатилгани айтилмоқда HD

10.05.2016
Бош вазир ўринбосари, айни пайтда “Ўзавтосаноат” АК бошқарув кенгаши раиси, 46 яшар Улуғбек Рўзиқулов ўтган жума куни вақтинча ишдан четлатилган. Ўзбекистон вазирлар маҳкамасидаги Озодлик манбасига кўра¸ "Рўзиқулов GM Uzbekistan ширкатида олиб борилаëтган тергов иши давомида сўроқ бераëтгани боис ўз аризасига кўра¸ вақтинча ишдан озод қилинган". Бош вазир ўринбосари терговга тортилгани ҳақида гапирган яна бир Озодлик манбаси ўтган ҳафта МХХнинг махсус гуруҳи тарафидан қўлга олиниб, тергов қилинаëтган GM Uzbekistan Бош директори Тоҳир Жалилов ўзидан юқори мулозимларга қарши кўрсатма бера бошлаганини ҳам иддао қилди. Айни манбанинг айтишича, тергов кетаëтгани боис Рўзиқуловнинг дипломатик паспорти олиб қўйилган. Материал чоп қилинаётган 9 май куни Рўзиқулов исми Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари сифатида хукумат Интернет порталидан олиб ташланмаганини қайд этиш лозим. Унинг ҳибс килингани ҳакида расмий маълумот йуқ.

Похожие видео

Показать еще