АҚШнинг Ироқдаги ҳаво ҳужуми вақтида Эрон генерали ўлдирилди HD

05.01.2020
Қўшма Штатлар Ироқдаги ҳаво ҳужуми вақтида Эроннинг сара “Қудс” махсус бўлинмаси қудратли командирини ўлдирди. Айни фожиа Эроннинг “шафқатсиз ўч олиш” тўғрисидаги таҳдидига сабаб бўлди. Ироқ бош вазири айни ҳолатни “ўтакетган қонунбузарлик” деб атади. Ҳам Вашингтон, ҳам Теҳрон расмийлари Эрондаги энг қудратли генералларидан бири Қосим Сулаймоний 3 январь эрта тонгида Бағдод халқаро аэропортида иккита автомобилга қилинган ҳужум вақтида ўлдирилганини тасдиқлади. Сулаймоний ўлдирилишидан бир кун олдин АҚШ қўшинлари Ироқ ва Суриядаги Эрон қўллаб-қувватлаётган милиция – халқ жангариларига зарба берган ва бу вазият таранглашига олиб келган эди. Вашингтон милицияни Ироқда жойлашган АҚШ қўшинларига ҳужум қилишда айблади. Эронпараст ярим ҳарбий гуруҳлар АҚШнинг ўша бомба ҳужумларидан сўнг Қўшма Штатларнинг Бағдоддаги элчихонасига бостириб кирган эди. Эрон олий раҳбари Оятуллоҳ Али Хаменеий Сулаймонийни ўлдирганлардан “шафқатсиз ўч олиниши”ни айтиб дўқ урди ва мамлакатда уч кунлик мотам эълон қилди. Шиалар етакчилигидаги эронпараст “Ҳашд Шааби” милицияси (Халқ сафарбарлик кучлари – ХСК) билдиришича, ҳаво ҳужуми вақтида ХСКнинг командири ўринбосари Абулмаҳдий ал-Муҳандис ҳам ҳалок бўлган. Ироқ бош вазири вазифасини бажарувчи Одил Абдулмаҳдий “икки шаҳид Ислом давлати устидан қозонилган ғалабанинг улкан тимсоли бўлгани”ни айтди. АҚШ элчихонаси ҳаво ҳужуми ҳақидаги хабарлардан сўнг ўз ватандошларига зудлик билан “Ироқдан кетиш”ни тайинлагани айтилмоқда.

Похожие видео

Показать еще