Туркия Сурия билан чегарасида Россиянинг СУ-24 самолётини уриб туширди HD

25.11.2015
Россия Мудофаа вазирлиги СУ-24 русумидаги ҳарбий самолёт Сурия ҳудудида уриб туширилган, деб баёнот тарқатди. Россия президенти Путин инцидентни «ортдан берилган зарба», деб атади. Туркия томони эса ўз чегара кучлари давлат чегарасини бузган Россия ҳарбий самолётини уриб туширди, демоқда. 24 ноябрь куни Россияга қарашли СУ-24 русумидаги бомбардимончи самолёт Туркия-Сурия чегарасида Туркия ҳарбийлари томонидан уриб туширилди. Туркия томони СУ-24 ҳарбий учоғи мамлакатнинг ҳаво чегараларини бузгани учун урилганини даъво қилмоқда. Россия Мудрфаа вазирлиги эса СУ-24 Туркия ҳаво чегараларини бузганини инкор қилиб, учоқ Туркия чегарасидан 1 километр нарида уриб туширилган, демоқда.​ Туркия томони баёнотлари: Туркия томони берган маълумотга кўра, 24 ноябрь куни СУ-24 бомбардимончи самолёти мамлакатнинг Сурия билан чегарасида Туркия миллий ҳаво чегараларини бузгани қайд этилган. Туркия ҳаво кучларига қарашли иккита F16 русумидаги самолёт СУ-24 учувчиларини 5 дақиқа ичида 10 бора ҳаво ҳудудини тарк этишга чақирган ва акс ҳолда, ҳужум қилишидан огоҳлантирган.

Похожие видео