Петербургда ўзбекистонлик аёл ва унинг 12 яшар қизи зўрлангани юзасидан тергов бошланди HD
Санкт-Петербургда 12 яшар қизи билан бирга ўзбекистонлик аёлни ўғирлаб кетиб, зўрлаган икки шахсдан бири қўлга олинди. Озодлик билан суҳбатда жинсий зўравонликка учраган 33 яшар аёл ҳозирда терговчилар икки фарзандини тортиб олиб қўйгани ва уларнинг қаерда сақлаётганини билмаслигини айтди. Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида ўзбекистонлик 33 яшар тошкентлик Н. исмли ўзбекистонлик аёл ва унинг 12 яшар қизини эркинликдан маҳрум этганлик ва зўрлаганликда айбланаётган шахс ҳибсга олинди. Маҳаллий нашрлар терговчиларга таяниб ҳибсга олинган шахснинг 47 яшар тожикистонлик эканини хабар қилди. Шаҳар Тергов қўмитаси 25 май куни бу шахсга нисбатан Россия Федерацияси Жиноят Кодексининг 131 (зўрлаш) ва 127 (озодликдан ноқонуний тарзда маҳрум этиш)- моддалари асосида жиноят иши қўзғатганини хабар қилди маҳаллий “Piter.tv” телеканали. Шу йилнинг май ойида содир бўлган бу ҳодиса борасида Тергов қўмитасигахабар берган Москвадаги “Ватандош” ўзбеклар минтақавий ташкилоти раҳбари Усмон Баратовнинг Озодликка билдиришича, исми тергов тугагунча сир тутилаётган аёлнинг болалари билан узоқ вақт давомида мажбуран ушлаб турилган ва муттасил зўрланган. - 18 май куни улар менга Одноклассники орқали чиқишди шунақа ҳодиса бўлди, деб. Душанба куни уларни таниш одам ёрдамида олиб келдик, Тергов қўмитасида ариза бердик, биз ҳам интервью олдик. Бу аёлнинг гапига қараганда, улар 12 яшар қизи ва 7 яшар ўғилчаси билан яшашган экан. Қўшни хонада тожикистонлик бир йигит 2 аёл билан яшаркан. Шу одам олдига 17 яшар У. исмли йигит келиб яшаркан. Шу бола ҳамма ишда бўлганида кундузи шу 12 яшар қизини бузиб қўйибди. У 2 ҳафта давомида шу ишни қилиб юраркан. 7 май куни шу маълум бўлиб қолибди – онасига айтиб берибди. Онаси йиғлаб жанжал кўтарган экан, у йигитнинг амакиси бу аёлни қўшни хонага олиб кириб, уриб, жинсий зўравонлик қилибди ва уларнинг ҳаммасини 2 кунга қамаб қўйибди. 9 май куни булар қандайдир эшикни очиб, қочиб кетишибди. Москва вокзалига келиб полицияга мурожаат қилишибди. Биз мана шу полиция устидан ҳам ариза берамиз, чунки улар ёрдам беришдан бош тортиб, аёлни болалари билан чиқариб юборибди¸ деди Усмон Баратов.
Похожие видео
Показать еще