Бир ойда учта суицид: Ўртачирчиқ туманида 16 яшар ўқувчи ўзини осди HD

20.05.2018
Тошкент вилоятининг Ўртачирчиқ тумани Қўқоновул маҳалласида 54-сонли мактабнинг 9 синф ўқувчиси F.Ж ўз уйининг ертўласида осилган холда топилди. 16 ёшли бола ўз жонига қасд қилгани гумон қилинмоқда, лекин нимага бундай қилгани маълум эмас. Туман прокуратураси мактаб ўқувчисининг шубҳали ўлими юзасидан тергов олиб бормоқда. Бу Ўзбекистонда бир ой ичида мактаб ўқувчисининг ўзини осгани билан боғлиқ Озодлик аниқлаган учинчи ҳолатдир. Марҳумнинг қўшниларидан бирининг иддаосича, Ғ.Ж ўзини осишидан олдин отаси билан узоқ вақт жанжаллашиб келган. - Отаси Ғ.Ғ. милицияда ишлайди. Ўғлини урган дейишяпти. Боланинг жанозасида шу гапни айтишди. Уйида ҳеч ким йўқлигида бола подвалга тушиб, устунга қалин латта тортиб ўзини осган, - деди марҳуманинг қўшниси. Ўртачирчиқ тумани Ички ишлар бўлими мулозими, Озодлик саволига жавобан, ўзини осгани гумонланаётган боланинг отаси милицияда ишлашини тасдиқлади, унинг ўлими сабаблари номаълум қолаётганини айтди. - Ҳозир тергов кетяпти. Тергов якунланмагунича ҳеч нарса айтолмаймиз, - деди милиция мулозими.

Похожие видео